Наманганда қарийб 2 килограмм гашиш сотмоқчи бўлган аёл ушланди
0
ДХХ ва ИИО ходимлари томонидан ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида Янги Наманган туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган ва аввал судланган аёл қўлга олинди.
Аниқланишича, у шахсдан 200 миллион сўм эвазига сотиб олишга келишилган, 1 килограмм 953 грамм «гашиш» моддасини матолар орасида яширган ҳолда, Марғилондан йўловчи автомашинасида қабул қилаётган пайтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 25 ва 273-моддаси 5-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
