Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Самарқандда мартдан ҳаво экскурциялари бошланади

0

Самарқанд вилоятида жорий йил март ойидан эътиборан вертолёт орқали ҳаво экскурциялари ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди. Хабарга кўра, Uzbekistan Helicopters компанияси ҳудудий парвозларни амалга ошириш учун дастлаб иккита вертолётни жалб этади.

Маълумотларга кўра, ҳаво саёҳатлари Ургут, Каттақўрғон, Нуробод, Иштихон ҳамда Булунғур туманлари узра ташкил этилади. Вилоят туризм бошқармаси вакили Муҳаммад Мардоновнинг таъкидлашича, мазкур янги йўналишлар сайёҳларга бетакрор табиат манзараларини юқоридан томоша қилиш, шунингдек, ҳудуддаги машҳур ва диққатга сазовор масканлар билан яқиндан танишиш имкониятини беради.

Хусусан, ҳаво экскурциялари давомида сайёҳлар Каттақўрғон сув омбори атрофида барпо этилган янги дам олиш ҳудуди, шунингдек, ал-Бухорий мемориал мажмуасини кўришлари мумкин бўлади.

Маълум қилинишича, ҳаво экскурция хизматларининг бошланғич нархи тахминан 100 АҚШ долларини ташкил этади. Келгусида хизматга бўлган талаб ошиши билан вертолётлар сони кўпайтирилиб, қўшимча парвозлар йўлга қўйилиши режалаштирилган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса