Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Эртага қайси ҳудудларда қор ёғиши маълум бўлди

0

Ўзгидромет эртага, 21 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози билан бўлишди. Унга кўра, мамлакат бўйлаб ҳаво асосан ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда қор ва ёмғир-қор кўринишидаги ёғингарчилик, баъзи жойларда эса туман кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида кечқурун бироз қор ёғиши мумкин, кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 3–8 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ–1° илиқ, кундузи 7–9° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ёғингарчилик кутилмайди, аммо айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 5–10° совуқ, кундузи 0–5° совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан, айрим жойларда қор ёғиши ва туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0–5° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоийда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши мумкин, туман эҳтимоли ҳам бор. Шамол ғарбдан 7–12 м/с эсади, баъзи ҳудудларда 13–18 м/с гача. Ҳарорат кечаси 3° совуқ–2° илиқ бўлади.

Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах, Самарқандда айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 7–12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ–3° илиқ, кундузи 5–10° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилмоқда, туман ҳам тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0–5° илиқ, кундузи 7–12° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғонада ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди, аммо баъзи жойларга туман тушади. Шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5–10 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 0–5° совуқ, кундузи 0–5° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади ва туман тушиши эҳтимоли ҳам бор. Йўлларда айрим жойларда яхмалак кузатилиши, қор кўчиши хавфи бор. Шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 0–5° совуқ, кундузи 0–5° илиқ бўлади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса