Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24
25
26
27
28
29
30
31

Эрондаги намойишлар: ТИВ раҳбари расмий рақамларни эълон қилди

0

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи мамлакатдаги оммавий норозилик намойишлари давомида ҳалок бўлганлар сони 3117 нафарга етганини маълум қилди. Унинг айтишича, қурбонларнинг 2427 нафари тинч аҳоли ва хавфсизлик кучлари вакиллари, яна 690 нафари эса «террорчилар» қаторига киритилган.

Арагчининг таъкидлашича, тартибсизликлар давомида кенг кўламли вайроналар юзага келган. Хусусан, 305 та тез ёрдам машинаси ва автобус, 24 та ёқилғи қуйиш шохобчаси, 700 та савдо дўкони, 300 та хусусий уй, 750 та банк, 414 та давлат муассасаси, 749 та полиция бўлими ҳамда 120 та Басиж маркази зарар кўрган.

Шунингдек, 200 та мактаб, 350 та масжид, 15 та кутубхона, 2 та арман черкови, 253 та автобус бекати, 600 та банкомат ва 800 та шахсий автомобиль ҳам вайрон қилингани қайд этилди.

Маълум қилинишича, оммавий норозилик намойишлари декабрь ойи охирида мамлакатдаги иқтисодий вазиятдан норозилик сабабли бошланган. Эрон расмийлари ушбу тартибсизликларни ташкил этишда Қўшма Штатлар ва Исроилни айбламоқда. Ўз навбатида, АҚШ президенти Доналд Трамп агар намойишлар кескин тарзда бостирилса, республикага нисбатан зарба бериш мумкинлигини билдирган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса