Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24
25
26
27
28
29
30
31

Кэррик "Арсенал"га қарши ўйин олдидан жамоасини руҳлантирди

0

Якшанба куни Англия чемпионати доирасида футбол мухлисларини катта тўқнашув кутиб турибди: “Манчестер Юнайтед” сафарда Лондоннинг “Арсенал” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув олдидан “қизил иблислар” бош мураббийи Майкл Кэррик бўлажак баҳс хусусида ўз фикрларини билдириб, ўйинни жамоаси учун жиддий имтиҳон сифатида баҳолади.

Кэррикнинг таъкидлашича, “Арсенал” ҳозирги пайтда жуда пухта ва барқарор футбол намойиш этаётган, ҳар бир чизиқда кучли жиҳатлари кўп бўлган рақиб. Устоз “тўпчилар”нинг турнир жадвалидаги юқори ўрни тасодиф эмаслигини ҳам алоҳида қайд этди.

— Бу ўйинни ҳаммамиз интиқлик билан кутаяпмиз. Биз учун бу катта синов бўлади. “Арсенал” жуда бақувват жамоа, ўйинида кўп устунликлар бор. Жадвалдаги ўрни ҳам бежиз эмас. Биз буни яхши англаймиз. Шу билан бирга, ҳозир жамоамиз кайфияти яхши, ўзимизни тайёр ҳис қиляпмиз. Майдонга катта энергия ва иштиёқ билан чиқиб, ижобий футбол кўрсатишни истаймиз, — деди Кэррик матбуот анжуманида.

“Манчестер Юнайтед” учун бу ўйин нафақат навбатдаги тур, балки характерни кўрсатиш, ўз ишончини мустаҳкамлаш ва Лондондаги оғир сафардан максимал натижа олиш имконияти ҳам ҳисобланади. “Арсенал” эса ўз майдонида очко йўқотмасликка ҳаракат қилади — демак, кураш қаттиқ бўлиши турган гап.

Маълумот учун, “Арсенал” — “Манчестер Юнайтед” учрашуви 25 январь куни Тошкент вақти билан соат 21:30да старт олади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса