Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
26
27
28
29
30
31

Италия Трампдан Тинчлик кенгаши форматини қайта кўриб чиқишни сўради

0

Италия бош вазири Жоржа Мелони АҚШ президенти Дональд Трампга яқинда тузилган Тинчлик кенгашининг тузилмасини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди. Ушбу халқаро тузилма Ғазо сектори келажагини таъминлашга қаратилгани айтилаётгани айтилади. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

24 январ куни Римда Германия канцлери Фридрих Мерс билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида томонлар Кенгашнинг ҳозирги бошқарув модели уларнинг мамлакатлари конституцион меъёрларига зид келишини таъкидлади. Рим ва Берлин учун асосий тўсиқ — Кенгаш уставининг Европа қонунчилиги билан “конституцион номутаносиблиги”.

Мелони ва Мерс фикрича, амалдаги қарор қабул қилиш механизми миллий суверенитетнинг ташқи орган фойдасига топширилишини назарда тутади. Улар буни конституцияга ўзгартириш киритмасдан туриб қабул қилиб бўлмаслигини айтиб, тузилмани янада инклюзив қилиш ва барча иштирокчилар учун реал тенгликни таъминлайдиган йўналишда ислоҳ этишни талаб қилди.

Ҳуқуқий келишмовчиликларга қарамай, Мелони Европа Иттифоқидаги ҳамкасбларини Вашингтон билан қарама-қаршиликдан тийилишга чақирди. Унинг “конструктив прагматизм” деб аталган ёндашуви Оқ уй билан мулоқотни сақлаб қолиш ҳамда Европанинг янги глобал тартибни шакллантириш жараёнларидан четда қолиб кетишига йўл қўймасликни кўзлайди.

Италия позициясини Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ҳам қўллаб-қувватлаб, Трамп маъмурияти билан муносабатларда қатъий, аммо кескинликни кучайтирмайдиган йўл тутиш зарурлигини билдирди.

Тинчлик кенгаши 22 январ куни Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми доирасида расман таъсис этилган. АҚШ ОАВлари уни БМТга эҳтимолий муқобил сифатида тилга олаётган ушбу тузилма 19 давлат етакчилари ва вакиллари уставни имзолагандан сўнг халқаро ташкилот мақомини олди.

Таъсисчи давлатлар қаторидан Ўзбекистон ҳам ўрин олди. Президент маслаҳатчиси Абдулазиз Камилов бу қарор миллий манфаатлардан келиб чиққани ва Ғазодаги можарони тинч йўл билан ҳал этишга кўмаклашиш истаги билан изоҳланганини маълум қилди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса