Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
26
27
28
29
30
31

Спаллетти ва Конте матбуот анжуманларини бекор қилди

0

“Ювентус” бош мураббийи Лучано Спаллетти ҳамда “Наполи” устози Антони Конте А Сериянинг 22-туридаги ўзаро учрашув олдидан режалаштирилган матбуот анжуманларини ўтказмасликка қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Спаллетти тадбирга атиги икки соат қолганида журналистлар билан мулоқот қилмаслигини маълум қилди. Контенинг бундай қарорига эса жамоасининг Европа Чемпионлар лигасида “Копенгаген”га қарши ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижаси сабаб бўлгани айтилмоқда.

Қайд этилишича, бу икки мураббийнинг ОАВ вакиллари билан ўйиндан олдинги суҳбатларни четлаб ўтиши илк бор кузатилмаяпти.

“Ювентус” – “Наполи” учрашуви 25-январ куни Турин шаҳрида бўлиб ўтади ва 22:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. 21-турдан сўнг “Ювентус” 39 очко билан 5-ўринда бормоқда, “Наполи” эса 43 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса