Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
26
27
28
29
30
31

Нега 2025 йилда Ўзбекистонга энг кўп афғонистонликлар келди?

0

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган хорижий фуқаролар сони кескин ошди. Йил давомида жами 446,8 минг нафар чет эл фуқароси савдо-сотиқ ва бизнес ишлари билан мамлакатга ташриф буюргани қайд этилди.

Келтирилган рақамлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 247,8 минг нафарга кўпайганини кўрсатмоқда. Яъни тижорат мақсадидаги ташрифлар ҳажми 2,2 баравар ошган. Бу жараён минтақавий савдо алоқалари фаоллашгани ва чегарадош давлатлар билан иқтисодий қатнов кучайганини англатиши мумкин.

2025 йилда тижорат мақсадида Ўзбекистонга келганлар орасида энг катта улуш Афғонистонга тўғри келади — 415 577 нафар. Кейинги ўринларда Тожикистон (17 962), Туркманистон (9 048), Россия (728), Қозоғистон (589) ва Туркия (587) қайд этилган, бошқа давлатлар ҳиссаси эса 2 355 нафарни ташкил қилган. Аввалроқ, 2025 йилнинг январь–декабрь ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1 050,3 трлн сўмга етгани ҳам хабар қилинганди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса