Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

«Лилл» уйда «Страсбург»дан йирик ҳисобда мағлуб бўлди

0

Бир неча тур аввал «Лилл» чемпионат пешқадамларига яқин бораётганди, бироқ якшанба куни жамоа кетма-кет учинчи бор ютқазди. Бу сафар «Декатлон Арена Стейд Пьер-Моруа»да «Страсбург» мезбонларни 4:1 ҳисобида таслим этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув тақдирини меҳмонлар биринчи бўлимдаёқ ҳал қила бошлади: 25-дақиқада Хоакин Паничелли ҳисобни очди, орадан бир дақиқа ўтиб у Хулио Энсисога голли узатма берди — 0:2. Энсисо дубл қайд этиши мумкин эди, бироқ жарима майдонидан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади. «Страсбург» ҳужумлари тўхтамади: Диегу Морейра дарвозабонни ишга солди, Мартьял Годо узатмасидан сўнг Паничеллининг боши билан йўллаган зарбаси эса тўсинга тегди.

Иккинчи бўлимда ҳам «Страсбург» босими давом этди: Морейра яна хавфли вазият яратди, аммо ҳимоячи зарбани тўсди. 58-дақиқада айнан Морейра жарима майдонида Годони топди ва ҳисоб йириклашди — 0:3. 72-дақиқада Годо Энсисо пасидан кейин яна гол уриб, дублини расмийлаштирди — 0:4. «Лилл» фақат якунда Матиас Фернандес-Пардо орқали ҳисобни қисқартириб, ўйинни 1:4 натижа билан якунлади.

Ушбу мағлубиятдан сўнг «Лилл» турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда, «Страсбург» эса 7-поғонада ва рақибидан атиги икки очко ортда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса