Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиёда яна ютқазди
Леонид Слуцкий бошқараётган «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида яна очкосиз қолди. Хитой клуби сафардa Япониянинг «Санфречче Хиросима» жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув тақдирини 78-дақиқада ҳимоячи Хаято Араки киритган гол ҳал қилди. Бу мағлубият «Шанхай Шенхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи ютқазиш бўлди.
Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонага жойлашган.
