Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

Дубайда дебютантлар порлади: Ўзбекистон Хитойга қарши камбэк қилди

0

Дубайда легионерларсиз йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга қарши машғулот баҳсида майдонга тушди ва ёпиқ эшиклар ортида кечган беллашувда характер кўрсатиб, камбэк амалга оширди. Учрашувда энг ёқимли хабар — дебютантлар ўзини кўрсатди: 24 ёшли Жавоҳир Ҳусанов ҳамда 18 ёшли Беҳруз Каримов термамиз номидан гол урди.

Мазкур баҳс оддий ўртоқлик ўйини эмас, балки тўлиқ синов майдони бўлди. Машғулот мақомида ўтказилган тўқнашув 35 дақиқадан 3 бўлим давом этди. Фабио Каннаваро эса деярли бутун йиғинни ўйин ичида текшириб чиқди: жами 29 нафар футболчи майдонга туширилди. Бу дегани — мураббий ҳар бир номзоднинг тайёргарлиги, руҳияти ва ўйин ритмига мослашишини амалий ҳолатда кўрмоқчи.

Учрашувда ҳисобни хитойликлар очди: 12-дақиқада пенальтидан, 20-дақиқада эса ўйиндан гол уриб, термамиз учун вазиятни оғирлаштириб қўйди. Аммо иккинчи тарафдан, бу «оқ бўрилар» учун айнан керакли сценарий эди: қийин вазиятдан чиқиш, ирода ва охиригача курашиш.

Шу тариқа, ўйиннинг охирги дақиқаларида биз кутган бурилиш бўлди. 90+1-дақиқада Жавоҳир Ҳусанов ҳисобни қисқартириб, камбэкнинг эшигини очди. 105-дақиқада эса Беҳруз Каримов ўзининг 18 ёшига ярашмайдиган совуққонлик билан ҳисобни тенглаштириб қўйди. Ёшлар учун бундай голлар — фақат статистика эмас, бу ишонч ва келажак учун сигнал.

Эндиликда йиғиндаги навбатдаги синов 30 январ куни бўлади. Ўзбекистон миллий жамоаси Арманистон клубига қарши яна бир машғулот учрашувида майдонга тушади. Каннаваро учун эса бу баҳслар битта нарсани ҳал қилади: ким шунчаки йиғин иштирокчиси, ким эса ҳақиқий рақобатчи.

Ўртоқлик баҳси
Ўзбекистон — Хитой 2:2
26 январ. Дубай
Голлар: Жавоҳир Ҳусанов (90+1), Беҳруз Каримов (105) — рақиб футболчилари (12 пеналтидан, 20).

Ўзбекистон — Ўткир Юсупов (Владимир Назаров 36, Эдем Неманов 71), Аваз Ўлмасалиев (Жаҳонгир Ўрозов 50), Достон Турсунов (Отабек Аҳадов 50, Жавоҳир Ҳусанов 90), Қувондиқ Рўзиев (Шерзод Эсанов 36, Сардор Баҳромов 71), Икром Алибоев (Иброҳим Ибрагимов 36), Маҳмуд Маҳамаджонов (Аббос Ғуломов 36, Беҳруз Каримов 71), Анвар Ҳожимирзаев (Алишер Одилов 36, Жасур Жалолиддинов 71), Нодир Абдураззоқов (Иброҳимхалил Йўлдошев 50), Рустам Турдимуродов (Самандар Мавлонқулов 50, Фридавс Абдураҳмонов 90), Азиз Холмуродов (Ойбек Бозоров 36, Хуршид Ғиёсов 71), Дилшод Комилов (Алибек Давронов 50).




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса