Роналдусиз «Ан-Наср» ғалабасига у икки эмодзи билан жавоб берди
Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, «Ан-Наср» ўз етакчисиз ҳам ишончли натижа кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди: Тожикистонда «Истиқлол» 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди.
Учрашувдан сўнг Роналду ижтимоий тармоқларда «Ан-Наср» гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга чиққанини ҳақидаги постни репост қилди. Криштиану постга икки эмодзи — олов ва қарсак — қўшиб қўйди.
Роналду 40 ёшда. Унинг «Ан-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.
