Туркияда йирик нефть заводида портлаш содир бўлди
0
Туркиянинг шимоли-ғарбида жойлашган Кожаэли вилоятидаги Tüpraş нефтьни қайта ишлаш корхонасида портлаш юз берди.
Бу ҳақда Haber Global нашри хабар қилди.
Маълум қилинишича, ҳодиса содир бўлган ҳудуд атрофида кучли аланга ва қуюқ тутун кўтарилгани кузатилган. Воқеа жойига зудлик билан ўт ўчирувчи хизматлар ҳамда тез тиббий ёрдам бригадалари жалб этилди.
Айни пайтда портлашга нима сабаб бўлгани аниқланмоқда.
