Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Январь
2026

"Уйда Ёлғиз" фильмида она образида қатнашган актриса Кетрин ЎҲара вафот этди

0

Канада ва АҚШда танилган актриса, режиссёр ҳамда сценарист Кетрин ЎҲара 71 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Хабарларга кўра, у 30 январь куни Лос-Анжелесдаги уйида қисқа давом этган касалликдан сўнг вафот этган.

Кетрин ЎҲара 1954 йил 4 март куни Торонто шаҳрида туғилган. У ижод йўлини телелойиҳалар ва овоз бериш ишлари билан бошлаб, кейинчалик катта кино ҳамда сериалларда ўзига хос ҳазил услуби ва табиий ижроси билан кенг аудиторияга танилган.

Кўпчилик уни 1990 йилда суратга олинган “Уйда Ёлғиз ” ҳамда 1992 йилдаги “Ёлғиз уйда 2: Ню-Ёркда йўқолиб қолган” фильмларида Кевин Макаллистернинг онаси ролида эслайди. Шунингдек, у “Битлджус” картинасидаги образлари билан ҳам томошабинлар ёдида қолган.

Қарийб 50 йиллик ижодий фаолияти давомида Кетрин ЎҲара икки бор “Эмми”, “Олтин глобус” ҳамда Киноактёрлар гильдиясининг икки мукофотини қўлга киритгани қайд этилади. Унинг экран ортида қоладиган энг катта мероси эса — одамни бир кулдириб, бир ўйлантириб қўядиган чинакам тирик ижро мактаби бўлди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса