Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Россия ҳудудларида қаровсиз қолган 6 нафар ўзбекистонлик бола мамлакатга қайтарилди

0

Россиянинг турли ҳудудларида қаровсиз қолган 6 нафар ўзбекистонлик бола мамлакатга қайтарилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон болалар омбудсмани матбуот хизмати.

Қайд этилишича, болалар омбудсмани Россиядаги ҳамкасбига мурожаат йўллаб, назоратсиз қолган вояга етмаганларни ватанга қайтариш бўйича зарурий чораларни кўришни сўраган. Унда Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан болалар Ўзбекистонга қайтарилгунча уларни вақтинча Россиядаги болалар муассасаларига жойлаштиришда ёрдам сўралган.

Россия томонидан кўрилган тезкор чоралар эвазига болалар учун муносиб яшаш шароитлари яратилган. Натижада, 2 нафар бола Санкт-Петербургдан, 1 нафари Москвадан, яна бири Москва вилоятидан, 1 нафари Қозон (Татаристон) шаҳридан ва 1 нафар бола Кабардино-Балкария Республикасидан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан ватанга олиб келинган.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса