Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Эндиликда права олишда назарий дарслар мажбурий эмасми?

0

1 февралдан бошлаб Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш жараёнида назарий дарсларга мажбурий қатнашиш талаби бекор қилинди. Бу янгилик Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 октябрда қабул қилинган “Транспорт воситаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қайд этилган.

Қарорга кўра, “А” ва “Б” тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олишни истаган талабгорлар мажбурий ўқув дастурининг назарий қисмини энди мустақил ўзлаштириши мумкин. Яъни, кимдир курсга боради, кимдир ўзи тайёрланади — танлов ўзингизда.

Янги тартибнинг асосий жиҳатлари қуйидагича:

-талабгорлар ўз хоҳишига кўра назарий билимларни ўқув курсларида (онлайн ёки офлайн шаклда) олади ёхуд мустақил тайёргарлик кўради;

-талабгорлар мажбурий ўқув дастурида белгиланган амалий машғулотларда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича давлат ва нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларда тўлиқ иштирок этади;

-амалий машғулотларни тўлиқ ўтаб бўлгандан кейин, транспорт воситасини бошқариш кўникмалари ижобий баҳоланса, талабгор ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни топширади;

-талабгорнинг амалий машғулотлар бўйича ўқишни тугатгани ҳақидаги маълумотнома электрон кўринишда расмийлаштирилади;

“А” ва “Б” тоифадаги ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув гуруҳларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида рўйхатга олиш тартиби бекор қилинади.

Қисқаси, назарияда эркинлик кўпайди, амалиётда эса талаб аввалгидек қатъий — рулга ўтиришдан олдин “реал” машғулотлар тўлиқ ўтилиши шарт.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса