Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Асад Дамашқ саройида сўнгги кунларини ўйин билан ўтказгани аниқ бўлди

0

Сурия собиқ президенти Башар Асад ҳокимияти қулаётган, шаҳарлар қўлдан кетaётган, атрофдагилар “энди нима қиламиз?” деган савол билан югураётган паллада… гўё ҳеч нарса бўлмаётгандек, телефонида ўйин ўйнаб вақт ўтказган. Шу ҳақда The Atlantic журнали материал берди.

Материал муаллифи журналист Роберт Ф. Уорт Дамашқдаги президент саройи атрофидаги одамлар — офицерлар ва доимий меҳмонлар билан суҳбатлашган. Уларнинг айтишича, Асад мамлакат ичидаги оғир вазиятни барқарорлаштириш ёки ҳокимиятни сақлаб қолиш учун амалий қадамлар ташлашга шошилмаган. Ҳатто Россия, Туркия ва Эрондан турли ёрдам таклифлари бўлганига қарамай, у вазиятни “қўлга олиш”га ҳаракат қилмагани, қўнғироқларга жавоб бермагани ва телефонидаги ўйинларга берилиб кетгани таъкидланади.

Натижа эса маълум: 2024 йил декабр ойида тезкор ҳужумлар ортидан қўзғолончи кучлар Дамашқ назоратга олинганини эълон қилди ва Асад мамлакатдан чиқиб кетди. Кейинроқ Асад оиласи билан Москвага йўл олгани ва Россия унга бошпана бергани ҳақида хабарлар тарқади. Кремль томонидан бу қарор “инсонийлик нуқтаи назаридан” қабул қилингани ҳақида ҳам маълумотлар берилган.

Мутахассислар қайд этганидек, бундай “узоққа қарамай қолиш” — оддий бепарволик эмас, балки бутун тизимнинг сўнгги босқичда қандай қотиб қолганини кўрсатади: раҳбар қарор қабул қилмаса, давлат ҳам қимирлай олмайди. Ва бу ҳолат Сурия келажаги учун оғриқли сабоқ: энди энг асосийси — янги босқичда қон тўкилиши камайиб, одамлар ҳаётига тинчлик қайтсин. Шуниси аниқ: тарихда баъзан бир режимни танк эмас, сукут ҳам енгади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса