Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Харбинда пингвинлар бўйинбоғда парадга чиқиб, томошабинларни кулдирди

0

Хитойнинг Харбин шаҳрида қишнинг энг кайфиятли манзараларидан бири яна такрорланди: Harbin Polarland тематик паркида пингвинлар паради ўтказилди. Бу тадбир паркда ҳар йили анъанага айланган бўлиб, ҳар сафар меҳмонларга “қишки мултфильм” кайфиятини улашади.

Парадда пингвинлар оддий юриб ўтмади — уларга махсус костюмлар кийдирилган, ҳатто бўйинбоғ ҳам тақилган. Парк ходимлари уларга ҳамроҳлик қилиб, томошабинлар олдидан тартиб билан ўтказишди. Бир тарафдан қарасангиз, жуда жиддий “қутб зодагонлари”, иккинчи тарафдан эса — барибир пингвин: қадам ташлаши ҳам, қиёфаси ҳам одамни беихтиёр табассумга мажбур қилади.

Қайд этилишича, Harbin Polarland — қутб ҳайвонлари ва арктик манзаралар концепциясига қурилган илк тематик парклардан бири ҳисобланади. Шу боис бу ердаги ҳар бир шоу ва чиқишлар ҳам айнан шу “сўнгги музликлар руҳи”га мос тарзда ташкил этилади.

Айтганча, Харбин қишки тадбирлар билан фақат пингвинлар парадида тўхтаб қолмайди. Шаҳарда ҳар йили муз ва қор фестивали ҳам ўтказилади: унда қор ва муздан улкан иншоотлар бунёд этилади, кечқурун ёритилган композициялар эса шаҳарни гўё фантастик кинодаги саҳнага айлантиради. Ўтган йил декабр ойида эса баландлиги қарийб 8 қаватли бино билан тенг қорбобо ҳайкали фестивалнинг энг кўп муҳокама қилинган “визит карточка”си бўлган.

Қисқаси, Харбин қишни “совуқ мавсум” эмас, катта шоуга айлантириб юборган. Бугун пингвинлар паради кайфият берса, эртага муз шаҳарчаси ҳайратга солади — қиш ҳам тўғри ташкил қилинса, одамга ёқимли хотира бўлиб қоларкан.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса