Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Ўрунов ва Сергеевнинг «Персеполис»и сафарда «Малаван»га ютқазиб қўйди

0

Эрон Про-лигасининг 20-тури доирасидаги муҳим баҳслардан бири — «Малаван» ҳамда «Персеполис» ўртасидаги тўқнашув якунланди. Аввалги турда «Чадормалу»ни мағлуб этган Остон Ўрунов ва Игор Сергеев тўп сураётган Теҳрон жамоаси бу сафар сафарда майдонга чиқиб, «Малаван»га қарши куч синашди.

Ушбу беллашувда ҳамюртларимиз Ўрунов ва Сергеев ўйинни асосий таркибда бошлади ва финал ҳуштагига қадар майдонда ҳаракат қилди. Бироқ меҳмонларнинг интилишлари натижага айланмади: баҳс тақдирини учрашувнинг 11-дақиқасида Муҳаммджавод Муҳаммадий урган ягона гол ҳал қилди.

Шундан кейин «Персеполис» ўйинни ўз фойдасига буриш учун қанчалик уринди — босим қилди, вазиятлар яратди, ҳужумларда тезликни оширди. Аммо «Малаван» дарвозабони Фарзод Тайебипур ва ҳимоя чизиғи ишончли ўйнаб, меҳмонларнинг гол уришига йўл қўймади. Қолган дақиқаларда тўп кўпроқ «Персеполис» назоратида бўлганига қарамай, ҳал қилувчи зарба ва аниқлик етишмади.

Натижада, 20-турдан кейин «Персеполис» 34 очко билан 4-поғонага тушиб қолди. Пешқадамлар эса жуда зич: кучли учликдаги жамоалар — «Истиқлол», «Трактор Табриз» ва «Сепаҳон» ҳисобида 35 тадан очко бор. "Малаван" эса 28 очко билан еттинчи ўринда бормоқда. Демак, чемпионлик курашида ҳар бир тур — олтинга тенг, ҳар бир хатога эса жавоб қаттиқ бўляпти.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса