Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньюа» яна мағлуб бўлди
Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньюа» Осиё Чемпионлар лигасида навбатдаги ўйинда ҳам очкосиз қолди. Хитой клуби умумий босқичнинг 6-турида сафарда «Хиросима»га 0:1 ҳисобида ютқазди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: японияликлар ҳимоячиси Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани йўллади. Бу мағлубият «Шанхай Шэньюа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи омадсиз натижа бўлди.
6-турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонага кўтарилиб олди.
