Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

«Барселона» Суперлига лойиҳасидан чиқишни расман тасдиқлади

0

Каталониянинг «Барселона» клуби ўтган ҳафта охирида Суперлига лойиҳасидан чиқишини эълон қилди. Бу қарор юзасидан клуб президенти Жоан Лапорта муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Лапортанинг таъкидлашича, Суперлига амалда ҳаётга татбиқ этилиши қийин бўлган ташаббус бўлиб, у кўпроқ харажат талаб қилади, аммо аниқ фойда бермайди. «У ерда бўлиш биз учун ноқулай эди, сабаби “Реал” билан муносабатларимиз ҳам энг яхши даражада эмас», — деди у.

Шунингдек, клуб раҳбари «Барселона» Европа футбол оиласига қайтганини қайд этди ва ҳозир ФИФА ҳамда УЕФА раҳбарияти билан алоқалар ижобий йўлга қўйилганини айтди. Лапортага кўра, клубнинг кейинги мақсади — Европа футболини ривожлантириш.

«Барселона»нинг чиқишидан сўнг, Суперлига лойиҳасида ягона қолган клуб Мадриднинг «Реал»и бўлиб турибди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса