Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Элит ОЧЛ. “Насаф” Ироқ клуби билан дуранг ўйнаб илк очкога эга бўлди

0

Элит Осиё Чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Қаршининг “Насаф” клуби навбатдаги баҳсини Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида Ироқнинг “Ал-Шорта” жамоасига қарши ўтказди. Учрашув анча шиддатли, курашларга бой ва эҳтиёткор сценарийда кечди. Якунда эса жамоалар муроса кўчасини танлади — 1:1.

Баҳс бошланиши билан “аждарлар” тезликни оширди ва дастлабки дақиқалардаёқ рақибга босимни кучайтирди. Натижа узоқ куттирмади: 8-дақиқада Шароф Муҳитдиновнинг узатмасидан кейин Мурод Раҳматов аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди. Ўйиннинг шу қисмида “Насаф”нинг иштиёқи, ҳаракати ва рақиб дарвозасига йўналтирилган режаси яққол сезилиб турди.

Биринчи бўлимда майдоннинг ҳар бир нуқтасида кескин кураш кузатилди. “Ал-Шорта” ҳам тезда ўзига келиб, қарши ҳужумлар орқали хавфли вазиятлар яратишга уринди. “Насаф” эса ўз навбатида ҳисобдаги устунликни сақлаб қолиш билан бирга иккинчи голни топишга ҳаракат қилди. Аммо ўйин шундай тус олдики, ҳар бир хато жуда қимматга тушиши мумкин эди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар таркибий ўзгаришлар билан майдонга қайтди ва бу уларнинг ўйинига сезиларли таъсир кўрсатди. “Ал-Шорта” тўп назоратини кўпроқ қўлга ола бошлади, босимни оширди ва 68-дақиқада Шариф Абдулҳаким жамоасига тенглик голини келтирди. Шу тариқа ҳисоб 1:1 кўринишига келди.

Қолган дақиқаларда “Насаф” яна олдинга интилди — мухлислар ҳам охиригача гол кутди. Бироқ вазиятлардан фойдаланиш етишмади, рақиб эса тартибли ҳимоя билан қарши тура олди. Учрашувнинг охирги қисмида фаоллик юқори бўлса-да, таблода рақамлар ўзгармади.

Ўйин давомида интизом ҳам анча қаттиқ эди. “Насаф” сафидан Бобир Абдихолиқов, Аденис Шала ва Ойбек Рустамов огоҳлантириш олди. Бу ҳам беллашув қандай даражада муросасиз кечганини кўрсатиб турди.

Элит ОЧЛ. 7-тур

"Насаф" – "Ал Шорта" (Ироқ) 1:1

Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 18:45

Гол: Мурод Раҳматов (Шароф Муҳитдинов) 8 - Шариф Абдулҳаким 68.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Мурод Раҳматов, 7.Аденис Шала, 8.Зафармурод Абдирахматов, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Ойбек Рустамов, 24.Сардор Баҳромов, 45.Бобир Абдихолиқов, 92.Умар Эшмуродов.

Захира: 21.Самандар Муратбаев, 82.Асилбек Нўмонов, 3.Машҳур Абдисолиев, 20.Юсуф Отубанжо, 23.Дилшод Муртозаев, 27.Яшнар Бердираҳмонов, 32.Қувонч Хушвақтов, 33.Баҳодир Халилов, 55.Диёр Абдуназаров, 80.Даврон Усмонов, 99.Кингсли Сокари.

"Ал Шорта": 16.Ҳасан Аҳмад Ҳуссайн, 4.Мунаф Юнус (14.Абдул Магид 46), 7.Маҳмуд Алмавас, 8.Менди Доминике, 9.Ҳуссайн Ал Саиди, 13.Ториқ Аггун, 20.Мутез Заддим, 23.Мустафо Саадун (21.Шариф Абдулкадим 46), 25.Абдураззоқ Қосим, 28.Ҳуссайн Жаббор (11.Бассам Шокир 46) 30.Фаҳад Юссуф.

Захира: 22.Муҳаммад Карим, 15.Аҳмад Яҳё, 17.Аҳмад Фарҳан, 19.Салим Аҳмед, 24.Аббос Фадҳил, 31.Атҳир Солиҳ.

Огоҳлантиришлар: Бобир Абдихолиқов (45), Шала (47), Рустамов (58).

Қисқаси, “Насаф” эрта гол билан мухлисларни қувонтирди, аммо ғалаба учун яна бир қадам етишмади. Барибир, бундай ўйинлар жамоани чиниқтиради: Элит ОЧЛда ҳар бир очко олтинга тенг. Энди “аждарлар” навбатдаги баҳсларда бу дурангдан тўғри хулоса чиқариб, ғалабалар сериясига чиқишга ҳаракат қилади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса