Денис Макаров жароҳат олиб, майдонга қачон қайтиши номаълум
Туркиянинг «Кайсериспор» клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб маълумотига кўра, текширувлар натижасида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар гуруҳида енгил шикастланиш ва шиш аниқланган. Ҳозирда даволаниш жараёни давом этмоқда.
Макаров «Кайсериспор» сафида 3 февраль куни «Галатасарай»га қарши ўйинда дебют қилганди. Учрашув 0:4 ҳисобида якунланди. Россиялик футболчи жамоаси ҳозир турнир жадвалида 17-ўринда бориб, лигада қолиш учун курашмоқда. Макаров аввалроқ Москванинг «Динамо» клубида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этган.
