Жикия Туркиядаги ҳолати ҳақида қисқа изоҳ берди
"Анталяспор" ҳимоячиси Георгий Жикия Туркия клубидаги вазияти юзасидан берилган саволларга жавоб қайтарди. 32 ёшли футболчининг фикрлари акс этган видео "FNL s Ilyovym" телеграм-каналида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жикиядан "Анталяспор"даги ишлар қандай кетаётгани сўралганда, у ҳаммаси жойида эканини айтди. Шунингдек, футболчи Туркиядаги шароит ва муҳитдан тўлиқ мамнунлигини табассум билан тасдиқлади.
Георгий Жикия "Анталяспор" сафига ўтган ёзда келиб қўшилган. Шу вақт ичида у 13 учрашувда майдонга тушиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.
Ҳозирда "Анталяспор" Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоанинг навбатдаги ўйини 13 февраль куни ўз майдонида "Самсунспор"га қарши ўтказилади.
