Непомняший Сафоновнинг ПСЖдаги сўнгги ўйинларини мақтади
Россиялик таниқли мураббий Валерий Непомняший ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг Франциядаги чиқишлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Яқинда Россия терма жамоаси посбони жорий мавсумдаги еттинчи учрашувини ўтказди. Принципиал баҳсда парижликлар “Марсель”ни йирик ҳисобда таслим этди — 5:0.
“Мен доим айтаман: у ўйнаши керак. Худо хоҳласа, бундан кейин ҳам шундай давом этади. У ўз ўйини билан аллақачон кўп бор ҳаммасини исботлаган”, — деди Непомняший. Унинг сўзларини “Матч ТВ” келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Сафонов 2023 йилда “Краснодар”дан Лига 1 га кўчиб ўтганди. ПСЖ сафида 26 ёшли дарвозабон Чемпионлар лигаси, FIFA Қитъаларо кубоги, UEFA Суперкубоги ҳамда Франциядаги барча асосий совринлар — Лига 1, Франция кубоги ва Суперкубокни қўлга киритган.
