Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Виктор Фонт Ҳанси Фликка барқарорлик ва аниқ спорт режаси ваъда қилди

0

«Барселона» президентлигига номзод Виктор Фонт жамоа бош мураббийи Ҳанси Фликни ўзининг спорт концепцияси ишонтиришини қатъий таъкидлади. Унинг айтишича, клуб яқин кунларда янги спорт лойиҳасини оммага тақдим этади ва бу режа айнан Флик қидираётган нарса — барқарорликни таъминлаб беради.

Фонт фикрича, Флик ҳозирги шарт-шароитдан қониқса ҳам, таклиф қилинаётган тизимли режадан янада кўпроқ мамнун бўлади. Чунки бу ерда гап фақат натижа ҳақида эмас — гап клубда қарорлар қандай қабул қилиниши, қандай йўл билан ривожланиш қурилиши ҳақида кетяпти.

Номзод “барқарорлик” деганда, аввало импровизация ва шошма-шошарликдан воз кечишни назарда тутади. Яъни бугун маошлар фондини қисқартириш учун бир ҳимоячини қўйиб юбориб, орадан бир неча ой ўтиб ҳимояда “тешик” пайдо бўлганини кўриб, уни ёпиш учун бошқа футболчини шошилинч таклиф қилишга ҳожат қолмайди. Фонт бу фикрни мисол билан очди: маошлар юкини енгиллатиш мақсадида Иниго Мартинес билан хайрлашиб, кейин эса муаммо чиққач Жоао Канселуни чақиришга мажбур бўлиш — айнан шу “импровизация”нинг классик кўриниши.

Қисқаси, Фонтнинг даъвоси шундай: Флик учун энг муҳим нарса — ҳар куни “янги сценарий” ёзилавермайдиган, олдиндан ҳисобланган ва мантиқий қурилган лойиҳа. Мухлислар учун эса бу гаплар оддий тилда айтганда бир нарсани англатади: “йиғлаб туриб патч қилиш” эмас, нормал режа билан яшаш.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» президентлиги сайлови шу йилнинг 15 март куни бўлиб ўтади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса