Аргентина лигасида Ди Мария симуляция айбловлари остида қолди
Анхел Ди Мария ватанга қайтди ва илк ўйинлардаги ижобий таассуротлардан сўнг у атрофида баҳслар кучайди. Гап натижалардан кўра кўпроқ рақиблар норозилиги ҳақида: улар тажрибали вингер майдонда тез-тез йиқилиб, фол ишлатишга уринади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда танқидий фикрлар кўпайди. Айрим мухлислар ва кузатувчилар «нега Ди Мария фокуслари учун огоҳлантирилмайди», «у юлдуз, аммо бундай ҳаракатлар бездириб юборди», «шундай савиядаги футболчининг пеналти сўраб ўзини ташлаши ачинарли» каби изоҳлар қолдирмоқда. Ҳозирда собиқ “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” футболчиси “Росарио Сентрал” сафида тўп сурмоқда.
