Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Бред Питт яна пойгага қайтадими? “Формула 1” фильмининг давоми режалаштирилмоқда

0

“Формула 1” филми мухлислари учун қувонарли хабар — фильмнинг иккинчи қисми суратга олиниши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда продюсер Жерри Брукхаймер “BBC”га берган интервьюсида тасдиқлади.

Продюсер ҳозирча лойиҳа муддати ёки актёрлар таркиби ҳақида тафсилот беришни истамади. Шунингдек, Бред Питт янги қисмда яна иштирок этадими ёки йўқлиги ҳам номаълум қолмоқда. “Биз фильмни давом эттириш устида ишлаяпмиз”, — дейди Брукхаймер.

“Формула 1” фильмининг давоми ҳақидаги миш-мишлар 2025 йил кузидан бери янграётганди. Режиссёр Жозеф Косински ҳам драманинг давомини суратга олиш истагини билдирган. Ноябрь ойида у жамоа ижодий изланиш босқичида эканини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, фильм Apple TV платформасида энг катта даромад келтирган лойиҳа бўлган. У Ридли Скоттнинг “Наполеон” ва Мартин Скорсезенинг “Killers of the Flower Moon” фильмларини ортда қолдирган.

Сюжетга кўра, Сонни Хейс (Бред Питт) собиқ “Формула 1” пойгачиси бўлиб, жиддий авариядан сўнг спортни тарк этади. Йиллар ўтиб эса ёш истеъдод Жошуа Пирсга (Дамсон Идрис) мураббийлик қилиш учун трекка қайтади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса