Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

12 февральда доллар тушди олтин эса кескин қимматлади

0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 12 февраль куни амал қиладиган хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматларини эълон қилди. Куннинг асосий сюрпризи — доллар ва евро пастлади, олтин эса аксинча, яна юқорилади.

Расмий маълумотларга кўра, АҚШ доллари курси 22,68 сўмга пасайиб, 12 287,31 сўмни ташкил қилди.

Евро ҳам орқада қолмади: курс 22,21 сўмга тушди ва 14 644,02 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,28 сўмга арзонлашиб, 159,64 сўмни ташкил этди. Хитой юани ҳам 3,08 сўмга пасайди ва 1778,14 сўм даражасида қайд этилди.

Олтин эса “ўз йўлида”: 1 грамм нархи 6 минг 300 сўмга ошиб, 2 млн 59 минг 500 сўмга етди. Яъни ким олтинга ишонган бўлса, ҳозир “мен айтгандим” дейишга ҳақли.

Шу орада криптовалюта бозорида ҳам пасайиш кузатилди. “TradingView” маълумотига кўра, бугун, 11 февраль куни Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 29 млн 639 минг 445 сўмга тушган ва 817 млн 724 минг 424 сўм этиб белгиланган.

Одатда бундай ўзгаришлар фонида бозорда ҳаракат кучаяди. Шунинг учун яқин кунларда ҳам курсларда майда тебранишлар бўлиши эҳтимоли бор — янгиланган рақамларни кузатиб бориш фойдадан холи эмас.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса