Капелло Роналдуни Мессидан пастроқ ғоявий даражада кўради
Россия терма жамоаси ҳамда Мадриднинг «Реал» клубида ишлаган Фабио Капелло португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Италиялик мутахассиснинг таъкидлашича, Роналду — улкан тўпурар ва ажойиб атлет, бироқ у Лионел Месси, Диего Марадона ҳамда Роналдо даражасидаги туғма даҳога эга эмас. Капеллонинг фикрича, Криштиануни айнан шу уч футболчи билан тенглаштириб бўлмайди.
Ҳозир 40 ёшли Роналду Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» жамоасида тўп тепмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган, ҳужумчининг трансфер баҳоси эса 12 миллион еврога тенг деб баҳоланмоқда.
