Актриса Жайрона малика Жасмин қиёфасида мухлисларни яна ҳайратга солди (видео)
0
Маҳорати ва ижодий изланишлари билан танилган актриса Жайрона навбатдаги янги образини тақдим этди. Бу сафар у машҳур “Аладдин” мультфильмида Алавуддиннинг севгилиси — малика Жасмин қиёфасини гавдалантирди.
Аввалроқ Малифисента ва Клеопатра образлари билан катта қизиқиш уйғотган актрисанинг бу галги чиқиши ҳам мухлислар эътиборидан четда қолмади. Жайронанинг янги услуби, грими ва саҳнавий кўриниши унинг актёрлик маҳоратини яна бир бор яққол намоён этди.
Ижтимоий тармоқларда мухлислар актрисанинг жасорати ва фантазиясини юқори баҳолаб, ҳар бир янги образи аввалгисидан ҳам қизиқарли чиқаётганини таъкидлашмоқда.
