Самедов Россия тез орада топ терма жамоалар билан ўйнайди деб ишонади
Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Александр Самедов миллий жамоа атрофидаги вазият ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, навбатдаги йиғин тахминан беш ярим ҳафтадан кейин бўлиб ўтади, аммо ўртоқлик учрашувлари учун рақиблар ҳануз расман эълон қилингани йўқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
"Россия яқин орада Европанинг етакчи терма жамоаларига қарши майдонга тушишига ишонаман. Шунингдек, 2026 йилда жамоамиз кучли лотинамерикалик терма жамоа билан ҳам ўйин ўтказишини истисно қилмайман", — дея Самедовнинг сўзларини Metaratings келтирди.
Маълумки, ҳозир Россия терма жамоаси фақат ўртоқлик учрашувларини ўтказиши мумкин. Бунга қарийб тўрт йил аввал УЕФА ва ФИФА томонидан Россия футбол иттифоқига нисбатан жорий этилган санкциялар сабаб бўлиб турибди.
Россия терма жамоаси охирги марта расмий ўйинни 2021 йил ноябрида ўтказган.
