Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги дам берди

0

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нима сабабдан жамоанинг яқин учрашувида майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётганди, бироқ айнан шу ўйинда унинг номи қайдномадан жой олмайди.

Жезушнинг айтишича, тиғиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам бериш ҳақида қарор қабул қилинган. Мураббий олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим учрашув турганини таъкидлади.

Al Nassr Zone келтирган иқтибосда қайд этилишича, Роналдуга дам берилиши янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган ўйинларда аввал ҳам бир неча бор иштирок этмаган.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса