Гвардиола Нунесдан тезлигини кўпроқ ишга солишни сўрайди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳимоячиси Матеус Нунеснинг ўйини ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, у Нунесга доим бир нарсани эслатади: футболчининг ҳужумдаги тезлиги жуда юқори, аммо у бу устунликдан кўпроқ фойдаланмаётганига Гвардиола тушунмайди.
Англия чемпионатининг 26-турида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Фулҳем"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, уч очкони ишончли тарзда қўлга киритди.
Жорий мавсумда 27 ёшли Нунес барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда 32 учрашувда майдонга тушди, 1 гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
"Шаҳарликлар"нинг навбатдаги учрашуви 14 февраль куни бўлиб ўтади. Англия Кубоги 1/16 финалида уларга "Солфорд Сити" рақиб бўлади.
