Португалия мураббийи Роналду терма жамоага мезон бўлаётганини айтди
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду билан ишлаш жараёни ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, Роналду билан ишлаш жуда осон: у жамоада қолган футболчилар учун намуна бўлиб, терма жамоа сафида ўйнаш учун нималар талаб этилишини амалда кўрсатади. Мартинес Роналдуни туғма тўпурар ва Португалия учун ўта муҳим футболчи сифатида таърифлади, дея хабар берди BBC.
Роналду Португалия терма жамоаси сафида 226 учрашув ўтказиб, 143 та гол урган.
Клуб миқёсида эса ҳужумчи 2023 йил январидан буён Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» жамоасида тўп тепмоқда. Роналду бойкот сабабли сўнгги бир нечта ўйинда майдонга тушмади.
