Кейн ва Нойер «Бавария»нинг асосий таркибида майдонга тушади
Шанба куни «Бавария» Бундеслига доирасида сафардa «Вердер»га қарши баҳс олиб боради. Бременлик «музикачилар»га қарши учрашувда мюнхенликлар бош мураббийи Венсан Компани старт таркибини эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Бавария»нинг асосий таркиби: Нойер, Станишич, Та, Мин-Чжйе, Лаймер, Киммих, Горецка, Карл, Диас, Гнабри, Кейн.
Учрашув 19:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйин жараёнини LiveResult порталидaги матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.
Ҳозирда «Бавария» Бундеслига жадвалида етакчилик қилмоқда. Дортмунднинг «Боруссия»си эса бир ўйин кўпроқ ўтказган бўлса-да, мюнхенликлардан уч очко ортда бормоқда.
