Перрейн голи «Лилл»ни «Брест»га ютқазишдан сақлаб қолди
Инқироздан эндигина чиқиб келаётган «Лилл» ўз майдонида «Брест»ни қабул қилди ва учрашув муросага яқин кечди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
58-дақиқада Реми Ласкари жарима майдони ташқарисидан йўллаган аниқ зарба билан ҳисобни очди — 0:1. «Лилл» тез орада жавоб қайтарди: Фелиш Коррея узатмасидан сўнг Гаэтан Перрейн гол уриб, мувозанатни тиклади — 1:1.
Дуррангдан кейин «Лилл» турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди, «Брест» эса 12-поғонада қолди.
