Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua Осиё Чемпионлар Лигаси билан хайрлашди
Осиё Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг навбатдаги турида Хитойнинг “Shanghai Shenhua” жамоаси Япониянинг “Machida Zelvia” клубига қарши майдонга тушди. Леонид Слуцкий шогирдлари 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда ҳар иккала гол ҳам бир футболчи номиқа ёзилди: Юки Сома 3-дақиқада ҳисобни очди, 88-дақиқада эса ўз дублини расмийлаштириб, “Machida Zelvia”нинг ғалабасини мустаҳкамлади.
Ушбу мағлубиятдан кейин “Shanghai Shenhua” плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди. Жамоа умумий босқичдаги етти турда бор-йўғи 4 очко жамғара олди.
Эслатиб ўтамиз, Леонид Слуцкий Хитой клубини 2023 йил охирида бошқарувига олган эди.
