Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Жезуш Роналдуга дам берди ва у майдонга тушмайди

0

"Ал-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега навбатдаги ўйинда қатнашмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада сафга қайтиши кутилганди, бироқ ушбу учрашувда ҳам у жамоага ёрдам бера олмайди.

Жезушнинг айтишича, тиққиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам бериш ҳақида қарор қабул қилинган. Мураббий бунинг ортида шанба куни "Ал-Фатеҳ"га қарши бўладиган муҳим баҳс турганини таъкидлади.

Al Nassr Zone келтирган иқтибосга кўра, Жезуш Роналдуга дам берилиши янгилик эмаслигини ҳам қўшимча қилган: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган айрим учрашувларни аввал ҳам ўтказиб юборган.

Саудия чемпионатининг "Ал-Фатеҳ" – "Ал-Наср" учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса