«Атлетик» Нико Уильямс жароҳати сабаб сафдан чиққанини маълум қилди
Бильбао «Атлетик»и вингери Нико Уильямс ҳафта охирида «Реал Овьедо»га қарши учрашувни ўтказиб юборди. Клуб расмий баёнотига кўра, футболчи яқин ўйинларда ҳам жамоага ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Атлетик» хабарида Уильямс пубалгия муаммоси туфайли ташқи мутахассис назоратида даволанишни бошлагани айтилган. У махсус дастур асосида муолажа олади, тикланиш муддати эса жараён динамикасига боғлиқ бўлиб, ҳозирча аниқ вақт белгиланмаган.
Аввалроқ ОАВ Никонинг ноқулайлик билан ўйнаётгани ҳақида ёзганди. Жорий мавсумда Уильямс 26 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 та голли пас муаллифи бўлди.
