«Бока Хуниорс» янги спорт директори сифатида Делгадо тайинланди
Аргентина гранди “Бока Хуниорс” клубида спорт директори лавозимига янги тайинлов амалга оширилди: бу вазифани энди Марсело Делгадо бажаради. У клуб президенти Хуан Рикельме билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жамоа таркибини тез фурсатда кучайтириш зарурати борлиги таъкидланмоқда. Шу сабабли Делгадо ва Рикельме дуэти трансфер ва селекция масалаларида фаол иш олиб бориши кутилмоқда.
Делгадо футболчилик фаолиятида ҳам катта тажриба тўплаган: у 1995–2002 йиллар оралиғида Аргентина терма жамоасида 18 та учрашувда майдонга тушган, 1998 йилги ЖЧда ҳам иштирок этган.
Шунингдек, 2003 йилда Делгадо “Сантос” ҳужумчиси Рикардо Оливейра билан бирга Либертадорес кубогининг энг яхши тўпурари бўлган.
