Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Тошкентда фожиали ёнғин: уч нафар инсон ҳалок бўлди

0

16 февраль куни кечқурун Тошкент шаҳрида фожиали ёнғин қайд этилди. Шаҳарнинг Шайхонтоҳур тумани, Белтепа кўчасида жойлашган хусусий уйлардан бирида соат 20:51 да ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Маълумотларга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига уч дақиқа ичида етиб борган. Ўт ўчириш ишлари олиб борилиб, ёнғин соат 21:38 да тўлиқ бартараф этилган.

Афсуски, ёнғин ўчирилгандан кейин хонадон ичида уч нафар инсоннинг жасади аниқланган. Улар бир оила аъзолари — она ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди экани маълум қилинди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жабрланувчилар хона ичида қолиб кетган ва ташқарига чиқиш имконияти бўлмаган.

— Келинимиз ва икки жиянимиз уй ичида қолиб кетишди, ташқарига чиқа олмадилар. Ичкарига киришга уриндик, қўшнилар билан деворни бузиб кирдик, аммо жуда кеч бўлган эди, — дейди воқеа гувоҳларидан бири.

Шунингдек, ёнғин оқибатида яна бир фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан дастлабки терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин сабаблари ва ҳолатга оид қўшимча тафсилотлар аниқланмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса