Арбелоа Арда Гюлернинг ўйинини алоҳида баҳолади
Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Алваро Арбелоа ярим ҳимоячи Арда Гюлер ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
20 ёшли туркиялик футболчи сешанба куни Чемпионлар лигасида “Бенфика”га қарши учрашувда (1:0) 86 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, “қаймоқранглилар” ғалабасига ҳисса қўшди.
“Арданинг фазилатлари бизга жуда катта фойда келтираяпти: у ярим ҳимояни ҳужум билан боғлайди. У ўзига хос, бошқаларга ўхшамайдиган футболчи. Жамоа учун жуда муҳим ва биз унинг ўзига бўлган ишончини янада ошириш устида ишлашимиз керак. Шунақа ўйинлар унинг ривожланишига хизмат қилади. Мен Гюлер билан фахрланаман”, — дея Арбелоа сўзларини Madrid Universal келтирди.
Жорий мавсумда Гюлер “Реал” сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилди.
