Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай» Осиё Чемпионлар Лигасида ютқазди
«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида етти турдан кейин плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берганди. 8-турда Леонид Слуцкий жамоаси турнир билан хайрлашиш олдидан «Бурирам Юнайтед»га қарши муносиб якун ясашга уриниб кўрди, бироқ бу сафар ҳам иш ўхшамади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Тайланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг илк бўлимида «Бурирам Юнайтед» тезкор тарзда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол муаллифи бўлди.
Кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» бир футболчиси майдондон четлатилиб, сон жиҳатдан камчиликда қолди ва бу ҳолат ўйин интригасини деярли йўққа чиқарди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
