18 феврал олтин қуймаларнинг сотув нархлари эълон қилинди
0
Ўзбекистон Марказий Банки томонидан ўлчовли олтин қуймаларнинг 18 февралдаги сотув нархлари эълон қилинди.
1 грам олтин нархи олдинги қийматга нисбатан 25 000 сўмга пасайган.
Ўлчовли олтин қуймаларнинг нархлари қуйидагича:
5 грам — 9 936 000 сўм.
10 грам — 19 872 000 сўм.
20 грам — 39 744 000 сўм.
50 грам — 99 361 000 сўм.
100 грам — 198 722 000 сўм.
Ўлчовли олтин қуймаларни Ўзбекистондаги барча банкларнинг офисларидан харид қилиш мумкин.
Эслатма: Банк офисига боришдан олдин олтин қуймалар мавжудлигини аниқлаштириб олиш ёдингиздан чиқмасин. Олтин нархи жадал суръатда ошиб бораётганлиги сабабли сотувларнинг ҳажми ҳам ортган. Кўплаб банк офисларида олтин қуймаларнинг тугаб қолиш эҳтимоли мавжуд.
