Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

«Севилья» мураббийи Матиас Алмейда етти ўйинга дисквалификация қилинди

0

«Севилья» бош мураббийи, аргентиналик Матиас Алмейда Ла Лига интизомий комиссияси қарори билан етти учрашувга четлатилди. Бу жазо ўтган дам олиш кунлари «Алавес»га қарши баҳсда мураббий захира ўриндиғида қизил карточка олгани ортидан қўлланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувнинг 85-дақиқасида Алмейда аввалроқ огоҳлантиришлари бўлишига қарамай, кескин норозилик билдириб, ҳиссиётларга берилди. Натижада ҳакам уни майдондон четлатди.

Комиссия жазони бандма-банд изоҳлади: икки ўйин — ҳакам қарорига қарши эътирозлар учун, бир ўйин — қизил карточкадан кейин майдонни тарк этишни рад этгани учун, уч ўйин — ҳурматсиз хатти-ҳаракат ва ортиқча имо-ишоралар учун. Яна бир учрашувлик жазо эса майдонни тарк этаётганда сув идишини тепиб юборгани сабаб қўшилди.

Шу тариқа Алмейда бир қатор муҳим ўйинларни, жумладан, «Реал» ва «Барселона»га қарши учрашувларни ҳам ўтказиб юборади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса