Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Кубараси «Атлетико»га урган голи нега бекор қилинганини тушунмаяпти

0

«Барселона» ҳимоячиси Пау Кубараси Испания кубоги ярим финалида «Атлетико»га қарши ўйинда юзага келган баҳсли вазият — унинг голи бекор қилингани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувнинг биринчи бўлими каталонияликлар учун омадсиз кечди: жамоа танаффусгача жавобсиз тўртта гол ўтказиб юборди. Иккинчи бўлим бошида эса 19 ёшли марказий ҳимоячи Кубараси ҳисобни қисқартиргандек бўлди, бироқ узоқ давом этган текширувдан сўнг ҳакам голни инобатга олмади. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади.

«Ҳали ҳам нега голим бекор қилинганини тушунмаяпман. Мутлақо ишончим комилки, деярли ўн дақиқага чўзилган танаффус иккинчи бўлим бошидаги темпимизни бузиб юборди», — деди Кубараси Mundo Deportivo билан суҳбатда.

Жавоб учрашуви 3 март куни «кўк-анорранглилар» майдонида бўлиб ўтади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса