Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28

Қатор ҳудудларга сел келиши кутилмоқда

0

21 февраль куни кутилган ёмғирлар сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли мавжуд. Шунингдек, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг қатор туманлари ҳамда айрим шаҳарларига сел келиши хавфи борлиги таъкидланмоқда.

Шу муносабат билан тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.

Тошкент вилояти бўйича хавф юқори деб баҳоланаётган ҳудудлар қуйидагилар: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари.

Қайд этилишича, айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Шу боис, ҳаво кескин ўзгариши мумкин бўлган кунларда йўлга чиқишда ҳам, дам олишга чиққанда ҳам алоҳида эҳтиёт чораларини кўриш муҳим ҳисобланади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса