Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
22
23
24
25
26
27
28

Умра визасига ариза топширишга шошилинг: охирги муддат — 19 март

0

Саудия Арабистони Ҳаж мавсуми олдидан Умра зиёрати бўйича янги тартибларни эълон қилди. Унга кўра, Умра визаси учун ариза топширишнинг охирги куни — 19 март, мамлакатга киришнинг сўнгги муддати — 2 апрель, Саудиядан чиқиб кетишнинг охирги санаси эса — 18 апрель этиб белгиланди.

Шунингдек, Умра амалларини бажариш учун сўнгги муддат 18 апрель ҳисобланади.

Ҳар йили миллионлаб зиёратчилар Макка ва Мадина шаҳарларига ташриф буюради. Ҳаж мавсуми яқинлашгани сабабли муқаддас шаҳарларни тайёрлаш мақсадида Умра визалари вақтинча тўхтатилади.

Мутахассислар бу қарор логистика ва хавфсизлик нуқтаи назаридан қабул қилинганини, Ҳаж пайтида икки миллиондан ортиқ зиёратчи келиши кутилгани боис, тиббий хизматлар, транспорт ва меҳмонхона тизими тўлиқ қайта ташкил этилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, Ҳаж мавсуми якунланганидан сўнг, тахминан 2026 йил 11 июн атрофида Умра сафари қайта йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса