Дани Олмо «Барселона» финалга жуда яқин келганини айтди
«Барселона» ярим ҳимоячиси Дани Олмо Чемпионлар лигасида ғолиблик учун кураш ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Олмонинг таъкидлашича, жамоа ўтган мавсумда финалга чиқишга жуда яқин келган, бироқ ҳал қилувчи босқичга бир қадам етмай қолган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат каталонияликларни янада кўпроқ руҳлантириб, соврин учун охиригача курашишга ундамоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган Чемпионлар лигаси мавсумида «Барселона» ярим финалгача етиб борган ва унда Миланнинг «Интер» жамоасига қарши икки ўйин натижасида имкониятни бой берган (3:3 ва 3:4).
Жорий мавсумда Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги «Барселона» умумий босқични бешинчи ўринда якунлаб, тўғридан-тўғри 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа саккиз турда 16 очко жамғарди.
